31 декабрь куни автобуслар 00:00 гача ҳаракатланиши айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 декабрь куни Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 00:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-270-сон фармонига биноан, Тошкент шаҳрида Янги йил байрам тантаналарини нишонлаш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилмоқда:

•    2023 йил 2 январь, душанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида; 

•    2023 йил 3 январь, сешанба – 7 январь шанба кунидан кўчирилган қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;

•    2023 йил 7 январь, шанба – 3 январь сешанба кунига кўчирилган иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. 

“2022 йил 31 декабрь куни Янги йил байрам тантаналари нишонланиши муносабати билан, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш ва йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг марказий қисмлари орқали ҳаракатланувчи барча автобус йўналишларининг ҳаракати соат 00:00 гача узлуксиз равишда ташкил этилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг