300 та маҳаллада 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади

Жамият

image

Янги йилда Хитой тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 300 та маҳалласи ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади. Бу ҳақда бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган янги энергетика қувватларини ишга тушириш ҳамда навбатдагиларини қуришга бағишланган тантанали маросимда маълум қилинди.

Мазкур ижтимоий лойиҳа кенг жорий этилиб, 30 мингта камбағал оилага “яшил” энергия кириб боради. Улар ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини тармоққа узатиб, даромад топади. 

Тадбиркорлар ҳам сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, жорий йил 40 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар қурди. Натижада 120 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва улар қўшимча даромад манбаига эга бўлди. 

Кейинги йилда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЭСлар барпо этилади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қуёш станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг