30 ёшли бразилиялик таниқли қўшиқчининг саҳнада жони узилди (видео)
Маданият-санъат
−
15 Декабрь 2023
24282Бразилия штатларидан бирида концертда, 30 ёшли бразилиялик қўшиқчи Педро Энрике тўсатдан саҳнада вафот этди. Бу ҳақда TRT haber xабар қилди.
Санъаткор португалча “Жуда гўзал” мазмунидаги "Ваи Сер Тао Линдо" қўшиғини ижро этаётган пайтида бирдан оёқлари бўшашиб, мувозанатни сақлай олмай қолган.
Педро саҳнага йиқилганидан сўнг, мухлислари унга ёрдамга шошилишган ва қўшиқчи дарҳол шифохонага ётқизилган. Афсуски, шифокорлар унинг юрак хуружидан вафот этганини маълум қилган.
Маълумот учун, Педро уч ёшида мусиқа чалишни бошлаган ва 2015 йилдан буён профессионал тарзда қўшиқ ижро этиб келади. Энрике маҳаллий гуруҳ билан битта альбом чиқарган ва 2019 йилда у ўзининг биринчи муаллифлик қўшиғи Нунса Фалҳоуни тақдим этган. Яқин кунларда мусиқачининг You Tube'да янги лойиҳасининг премьераси бўлиши керак эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь