30 ёшдан кейин нималар ейиш мумкин эмас? 

Саломатлик

image

“Eat This, Not That” портали 30 ёшдан кейин истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди. Мақола муаллифи биринчи ўринда таркибида шакар кўп бўлган хушбўй йогуртни истеъмол қилишни тўхтатишни маслаҳат берган

Бу қоида пишириқлар, кекслар ва нонуштада нон емасликни ҳам ўз ичига олган.  

“Газли ичимликлар саратонга олиб келиши мумкин бўлган рангларни ўз ичига олади ва рациондаги асосий шакар манбаи ҳисобланади”, дейилган мақолада. 

Мақолада, шунингдек қуйидаги маҳсулотларни 30 ёшдан кейин истеъмол қилиш тақиқланган: қизариб пиширилган гўшт, соя ва пишлоқли соуслар, хот-дог, чипс, маргарин, рогалик ва оқ нон, таркибида пестицид бўлган маҳсулотлар, музли қаҳва ва кофеинли музқаймоқ, вегетариан бургерлари, консерваланган мевалар. 

Бундан ташқари, муаллиф коктейл ва пиводан воз кечишга чақирган, чунки спиртли ичимлик уйқусизликка олиб келиши мумкин, бу эса эртаси куни овқатга бўлган иштиёқни келтириб чиқаради. 

Хулоса қилинишича, бу маҳсулотлардан воз кечиш одамга “чиройли” қариш ва яхши ҳолатда бўлиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

761

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг