“3 йилда тупроқли, 4 йилда таъмирталаб йўллар қолмайди” – Абдураҳмон Абдувалиев
Жамият
−
29 Октябрь 2021
5170Ўзбекистонда кейинги уч йил ичида тупроқли, тўрт йил ичида таъмирталаб йўллар қолмайди. Бу ҳақда жорий йилнинг 21 октябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисида Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев маълум қилди.
“2016 йилнинг 1 январида йўлларимизнинг 121 минг километри ёмон аҳволда эди. Лекин берилаётган маблағлар ҳисобидан беш йил мобайнида 56 минг км йўл таъмирланди. Бугунга келиб таъмирталаб йўллар 64 минг кмдан ошиқроқни ташкил қилади. Шундан умумий фойдаланишдаги йўллар 5100 километр, ички хўжалик йўллари эса 60 минг кмга яқин. Мамлакатимизда 29 минг км тупроқ йўл бор”, дейди Абдураҳмон Абдувалиев
Мажлис давомида Автомобиль йўллари қўмитаси раиси таъмирталаб ва тупроқли йўлларга асфальт ётқизиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“2021 йил 1 январда 31 минг 417 км тупроқ йўл бор эди. Шундан 11 минг 400 км.га шағал тўкилди, 5 минг кмдан ортиқ ички хўжалик йўллари асфальт қилинди. Бу ишлар ҳозир давом этмоқда”, дейди қўмита раиси.
Шунингдек, Абдураҳмон Абдувалиевнинг таъкидлашича, уч йилдан кейин Ўзбекистонда тупроқли йўллар бўлмайди.
“Уч йилдан кейин Ўзбекистонда тупроқли йўллар бўлмайди. Ҳозирги кунда тупроқ йўллар фақат Ўзбекистонда эмас, Америкада ҳам бор. Бундай йўлларни буткул йўқ қилиш учун дастур ишлаб чиқдик. Уч йил давомида 29 минг км йўлга тўлиқ асфальт ётқизамиз. Таъмирталаб бўлиб қолган ички хўжалик йўлларини ҳокимиятлар билан бирга 4 йил давомида тўлиқ таъмирлаймиз.
Норматив бўйича ҳар йили энг камида 22 км йўл таъмирланиши керак эди. Бизда Мустақиллик йилларидан кейин, айрим сабаблар билан 2008 йилгача умуман йўллар учун пул ажратилмаган”, деган Автомобиль йўллари қўмитаси раиси.
LiveБарчаси