3 ёшли укасини қасддан ўлдирган опага суд ҳукми ўқилди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида 3 ёшли ўгай укасини бўйнидан бўғиб ўлдирган 10-синф ўқувчисига суд ҳукми ўқилди.

Aниқланишича, 2020 йил 22 январь куни соат 18:40 ларда, уйида онаси ва угай отаси йўқ пайтида В.A.нинг олдига 2016 йилда туғилган ўгай укаси С.A келади ва бирга ўйин ўйнашни сўрайди. Кўпдан буён аламини ичига ютиб юрган ўсмир қиз ўгай укани аввал қўллари билан уради, буйнини қўллари ва шу ерда ётган оқ рангли металл сим бўлаги билан буға бошлайди. 

Сим қўлида турмаганлиги сабабли буйнидан аёллар румоли билан буғади. 3 ёшдаги болакай бу ҳаракатларга фаол қаршилик кўрсата олмасди ва у ҳушини йўқотиб чала жон бўлиб қолади. Қиз укасининг ўлганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида унинг нафас олиш йўлларига ҳаво келтирмаслик учун юзини 15 минутгача ёстиқ билан босиб туриб, ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдиради.

Aввалига қиз укасининг ўлими қандай содир бўлганини яширган. Фақатгина суд-тиббий экспертизаси орқали келтирилган далиллардан кейингина қиз тан олган.

Вояга етмаган В.A.га Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 85-моддаси 2-қисмининг “в” бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1456

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг