3 соат ичида қанча киши сайловда овоз бериб бўлди?
Жамият
−
09 Июль 2023
10687Ўзбекистонда 6,4 миллион киши президентлик сайловида овоз бериб бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Соат 11:00 ҳолатига кўра, 6 миллион 463 минг 874 нафар киши, яъни сайловчиларнинг 33,54 фоизи овоз берди. Сайлов кодексига кўра, сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса, сайлов ўтган ҳисобланади.
Энг кўп овоз бериш Андижон вилоятида қайд этилган бўлиб, 663 минг 290 нафар ёки 39,37 фоиз аҳоли овоз бериб бўлган.
Ҳозиргача энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилган.
Республика бўйлаб жами 19 миллион 414 минг 914 нафар сайловчи рўйхатга олинган.
LiveБарчаси