3 млн хотин-қизлар онкологик скринингдан ўтказилади

Жамият

image

Энди туғиш ёшидаги, ҳомиладор ҳамда бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Таъкидланишича, 2022 йилда қўшимча 6 минг нафар аёлларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади (2021 йилга нисбатан 5 баравар кўп). Бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади;

Республика бўйича 10 мингдан зиёд  ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади. 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади, бунинг учун бюджетдан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, 2022-2025 йилларда 227 та туғруқ комплекси ҳамда 46 та туманлараро перинатал марказлари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади. 9-12 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ва бошқа 12 турдаги вакциналар учун 200 миллиард сўм ажратилади.

Туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг