3 миллион. Сўнгги 12 соат ичида коронавирусга оид қандай янгиликлар юз берди?
Олам
−
30 Апрель 2020
9179Сўнгги 12 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 30 апрель кунги дайжестида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги кунда дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 3 018 952 кишини ташкил қилади. Ташкилот маълумотларига кўра, деярли 208 минг бемор вафот этган. Ўтган кун давомида дунёда 66 мингдан ортиқ янги касаллик ва 5376 ўлим ҳолати аниқланди.
Ўзбекистонда “Covid-19” коронавирус инфекциясидан яна бир бемор вафот этди. Марҳумнинг ёши 61 да бўлган. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганларнинг умумий сони 9 нафарга етди. 2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда. 1096 нафар бемор шифо топди.
Facebook бош директори Марк Цукерберг COVID-19 пандемияси сабабли Қўшма Штатларда жорий этилган чеклов чораларини шошилинч олиб ташлашнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. “Баъзи жойларда инфекцияни юқтириш даражаси энг паст даражага тушгунга қадар карантин чораларининг бекор қилиниши келажакда касалликни авж олишини кафолатлайди ва узоқ муддатли тиббий ва иқтисодий оқибатларни ёмонлаштиради”, деб ёзди у Facebook’даги саҳифасида. Карантин хизматларнинг 70 фоизини ташкил этадиган Америка иқтисодиётининг барча тармоқларини деярли тўхтатди. Бир ой давомида 22 миллион киши ишсиз қолди.
Хитойда сўнгги бир кун ичида коронавирус инфекциясининг фақат тўртта янги ҳолати аниқланди, 32 бемор шифо топди, ўлимга олиб келадиган натижалар қайд этилмади. Умуман олганда, Хитойда 525 киши ҳали ҳам касал, 13 кишининг аҳволи оғир, 1339 киши шифо топди. Мамлакатда чет элдан юқтирган биронта ҳам одам вафот этгани йўқ.
ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клуге Россиянинг “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Поповага Тожикистон ва Туркманистондаги ваколатхоналарга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. “Эксперт миссияси ишида иштирок этиш учун марказларингиздан мутахассисларни жалб қилишда ёрдам сўрайман”, деди у. Таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус аниқланмаган бўлса-да, САРС туфайли ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Клуге Россия ёрдамининг техник ва сиёсий нуқтаи назардан муҳимлигини таъкидлаган.
Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳукумат коронавирусга оид нотўғри маълумотлар тақдим ёэтаётганига ишонмаслигини маълум қилди. “Ҳа, бунга аминман”, деди Песков RTVI'га берган интервьюсида. Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга чалинганлар сони 100 мингга яқинлашиб қолди.
Бразилияда кунига коронавирус билан оғриган беморлар сони 9 фоизга кўпайиб, 78 162 кишига етди, дея хабар беради мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Кун давомида вирус 6276 одамда тасдиқланди. 449 бемор ундан вафот этди ҳамда уларнинг умумий сони 5466 кишини ташкил этади. 34 132 бемор шифо топган. Маълумот ўрнида, Бразилия коронавирус қайд этилиши борасида Жанубий Америка давлатлари орасида биринчи ўринда бормоқда.
LiveБарчаси