29 минг евро қалбаки пулни банкда айрибошламоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият
−
19 Апрель 2019
4719Тошкентда фуқаро 29 минг евро миқдоридаги қалбаки пулни банк орқали миллий валютага айрибошламоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.
Департаментнинг Миробод туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда, банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, фуқаро А.З. томонидан АТБ “Asaka bank” Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро пул маблағлари қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси