28 яшар аёлнинг ўлиги ҳаммомдан топилди
3-саҳифа
−
22 Декабрь 2022
11046Қашқадарё вилоятининг Касби туманида 28 яшар аёл жиноят излари билан ўзи яшаётган хонадоннинг ҳаммомидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Текшириш давомида аёлни собиқ турмуш ўртоғи қасддан ўлдиргани аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича 17 декабрь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси