260 млнлик “XON SAROY MUSIC” лойиҳаси нималарга эришди?

Бизнес

“XON SAROY” қурилиш компанияси томонидан 2022 йилнинг сентябрь ойида старт берилган “XON SAROY MUSIC” мега лойиҳаси кастингининг 1-босқичи якунланди.

Унда Республикамиздаги барча вилоят ва шаҳарлардан, шунингдек,  Қорақалпоғистон Республикасидан қўшиқ куйлашга иштиёқи бор, юлдуз бўлишни ўзига мақсад қилган асл исътедод соҳиблари танлаб олинди. 

«XON SAROY MUSIC» лойихаси атиги  бир ой мобайнида 259 925 908 ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кузатиб борилди.

1-босқич иштирок этиш истагини билдирган жонли ижрода куйловчи иштирокчиларни ўз вилоятларидан чиқмаган ҳолда саралашдан иборат. Бир ой давомида – 17 октябрдан 17 ноябргача Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига сафар уюштирилди. 

1-босқичнинг ҳисобот статистикасига кўра, умумий иштирок этганлар сони 2000 га яқин иштирокчини қамраб олди.

2-босқичда саралашдан 50 нафар жонли ижрода куйловчи иштирокчига йўлланма берилади ва бу босқичнинг тасвирга олиш ишлари 2023-йил январm ойи сўнгида ўз ишини бошлайди, деб режа қилинмоқда.

3-босқичда ҳам саралаш аввалги босқичларда бўлганидек шартлар такрорланади ва 20 нафар жонли ижрода куйловчи иштирокчилар орасидан кучли 10 талик танланади. Тасвирга олиш ишлари 2023 йилнинг март ойида ўтказилиши кутилмоқда.


4-босқич. Лойиҳанинг бу босқичида жонли ижрода куйлайдиган иштирокчилардан ҳеч ким лойиҳани тарк этмайди. Тасвирга олиш ишлари 2023 йилнинг апрель ойида бошланади.

4-босқичнинг кульминацион нуқтаси 10 нафар блогер ўзи танлаган 10 нафар иштирокчи билан биргаликда бир жамоа бўлиб ғолиблик учун рақобат бошлайди. Яъни ўзаро куч синашадилар. 

10 нафар истеъдод эгалари билан лойиҳанинг махсус механизми асосида тинимсиз маҳорат дарслари, мусиқий таълим, вокал дарслари, нутқ устида ишлаш, созандалар билан ишлаш ва энг асосийси лойиҳа томонидан тақдим қилинган шартлари орқали ишланади. Мақсад эса битта – янги юлдузларни шоу-бизнес ҳаётига тайёрлаш ва чиниқтириш! 


Мукофоти қандай дейсизми?

1-ўринга: 

•    бош ҳомийга “XON SAROY” қурилиш компанияси томонидан 2 хонали уй; 

•    автомобиль; 

•    пул мукофоти;

•    “XON SAROY MEDIA” компанияси билан узоқ йиллик шартнома.

2- ва 3-ўрин: 

•    “XON SAROY MEDIA” билан узоқ йиллик шартнома ва пул мукофоти.

Лойиҳа ҳафтанинг  якшанба куни эфирга узатилади. 

Лойиҳа иштирокчисининг ижодий баҳоси овоз йиғиш йўли орқали баллар тизимида аниқланади. Халқ томонидан берилган ушбу баллар лойиҳага тегишли бўлган махсус сайтга жойланади. Овоз бериш жараёнлари якшанба куни эфир тугашидан то кейинги пайшанбагача бўлиб ўтади.

Маълумот учун: +99899 490 55 88

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг