25 ёшгача бўлган дунёнинг энг кучли боксчилари эълон қилинди

Спорт 4266
image

Америкалик машҳур спортчи Дэвин Хэйни 25 ёшгача бўлган профессионал боксчилар ичида энг кучлиси деб топилган. Бу ҳақда ESPN нашри ёзмоқда.

Қайд этиш керакки, рейтингнинг кучли учлигидан фақат америкалик боксчилар жой олган. Жесси Родригес иккинчи поғонани банд этган бўлса, Вёржил Ортис кучли учликка якун ясаб берган.

Умуман олганда, ESPN рейтингидан ўрин эгаллаган 10 нафар боксчининг нақд 7 нафари АҚШ вакили ҳисобланади. Шунингдек, Япония, Куба ва Пуэрто-Рикодан мос равишда 1 нафардан вакиллар бор.

ESPN талқинига кўра, 25 ёшгача бўлган дунёнинг энг кучли боксчилари билан танишинг:

1. Дэвин Хэйни (28-0, 15 КО), (61,2 кг вазн тоифаси), АҚШ;

2. Жесси Родригес (17-0, 11 КО), (52,2 кг), АҚШ;

3. Вёржил Ортис (19-0, 19 КО), (66,7 кг), АҚШ;

4. Жунто Накатани (23-0, 18 КО), (50,8 кг), Япония;

5. Райан Гарсия (23-0, 19 КО), (63,5 кг), АҚШ;

6. Себастьян Фундора (19-0-1, (13 КО), (69,9 кг), АҚШ;

7. Дэвид Моррелл (7-0, 6 КО), ( 76,2 кг), Куба;

8. Жаред Андерсон (12-0, 12 КО), (91 кг) АҚШ;

9. Ксандер Зайас (14-0, 10 КО), (69,9 кг), Пуэрто-Рико;

10. Брэндан Ли (26-0, 22 КО), (63,5 кг), АҚШ.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 79
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×