24 ёшли боксчи жангдан кейин вафот этди

Спорт

image

Африкалик 24 ёшли боксчи Симисо Бутелези кеча, 8 июнь куни жангдан кейин интракраниал қон кетиши оқибатидан шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Жанубий Африка Бокс федерацияси маълум қилган.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Бутелези WBF йўналиши бўйича Африка чемпиони унвони учун Сифесихле Мнтунгвага қарши жанг қилган эди. 10-раундда Мнтунгва нокдаундан ўрнидан тургач, Бутелези ўзини йўқотди ва ҳавога зарба беришга уриниб, рақибдан узоқлашди. Ҳакам дарҳол жангни тўхтатди. Натижада устунликни бой бераётган бўлишига қарамасдан Мнтунгва муддатидан олдин ғолибликни нишонлади.

Кейинчалик, спортчи тиббий муассасага юборилган ва у ерда кома ҳолатига тушиб қолган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бошига берилган зарба натижасида боксчининг миясида қон тромби пайдо бўлган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

938

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг