23 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 23 март куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади. 
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади. 
 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади. 
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади. 
 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғли худудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг