22 ёшли ўзбекистонлик йигит қурилишда ҳалок бўлди
Жамият
−
25 Июнь 2019 7721 1 дақиқа
Жорий йилнинг 23 июнь куни Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ минтақасида юз берган бахтсиз ҳодисада ўзбекистонлик 22 ёшли йигит ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
РФнинг Приморье ўлкасида қурилиш объектидаги бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йил 23 февралда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зиёдилла Шуҳрат ўғли Кунузоқов қурбон бўлган. Зиёдилла Кунузоқов ушбу ҳудудда 2018 йил июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган.
Қайд этилишича, айни пайтда Бош консулхона Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь