22 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божидан озод этилади
Жамият
−
31 Май 2022
909222 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 31 май куни аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Йиғилишда Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:
- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
Шунингдек, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навони асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.
Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.
Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳолат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь