21 ёшли қиз Laсetti’ни “угон” қилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 10 май куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 21 ёшли қиз Laсetti русумли автомобилни олиб қочди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, 10 май куни Ж.А. исмли фуқаро 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, таниши 33 ёшли А.А.га тегишли Laсetti русумли автомобиль олиб қочилганини айтган.

Хабарга кўра, Ж.А. исмли фуқаро Оққўрғон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Авто суғурта” биносига Laсetti русумли автомобилида Севара исмли қиз билан келиб, суғурта полисини янгилаш мақсадида автомобилини қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолатда “Севара”га ташлаб, бинога кириб кетган. Қайтиб чиққанида эса автомобиль жойида йўқ бўлиб, номаълум шахс олиб қочганидан хабар топган.

Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 21 ёшли Б.С. исмли фуқаро содир этгани аниқланиб, автомобилни туманнинг Тотувли маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг