21 ёшли қиз бувисининг уйидан пул ва тилла тақинчоқлар ўғирлади

3-саҳифа 5044
image

Тошкент шаҳрида 21 ёшли қиз бувисининг хонасида ўғирлик жиноятини содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Яшнобод туманида истиқомат қилувчи  64 ёшли С.Т. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, унинг хонасидан пул ва тилла тақинчоқлар йўқолганлиги ҳақида хабар берган. Маълум бўлишича, бу ишни аёлнинг 21 ёшли набираси А.А. содир этиб, бувисининг хонасилан 10.000.000 сўм пул ва 4.000.000 сўм баҳосидаги тақинчоқларни ўғирлаб олиб чиқиб кетган. 

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 174
Рейтинг: 3
t
×