2080 йилга бориб дунё аҳолиси 10,3 миллиардга етади – БМТ
Олам
−
13 Июль
3205Келгуси 60 йил ичида дунё аҳолиси ўсишда давом етиб, 2080 йилларнинг ўрталарига келиб 10,3 миллиардга етади. Бу ҳақда БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти ҳисоботида сўз боради.
“Дунё аҳолиси яна 50-60 йил давомида ўсишда давом этиши кутилмоқда ва 2080 йиллар ўрталарида 2024 йилдаги 8,2 миллиарддан 10,3 миллиардга етади. Энг юқори чўққига чиққандан сўнг у пасайиб, аср охирига бориб секин-аста 10,2 миллиард кишига тушиши кутилмоқда”, дейилади ташкилот ҳисоботида.
Шундай қилиб, БМТ экспертлари XXI асрда чўққига чиқиш эҳтимоли атиги 30 фоизни ташкил қилиши ҳақидаги аввалги прогнозларини қайта кўриб чиқди, Бундан ташқари, жорий прогнозга кўра, 2100 йилда аҳоли сони аввалги прогнозларга қараганда 6 фоизга ёки 700 миллион кишига кам бўлади. Ҳисобот муаллифларининг тушунтиришича, прогнозга ўзгартиришлар дунёнинг энг йирик давлатлари, хусусан, Хитойда туғилишнинг пасайиши ҳақидаги маълумотлар таҳлили асосида киритилган.
Ҳозирда дунё аҳолисининг қарийб 28 фоизи истиқомат қилувчи дунёнинг 63 мамлакати ўсиш чўққисини босиб ўтгани кутилмоқда. Буларга Россия, Хитой, Германия ва Япония киради. Шундай қилиб, бу мамлакатларда аҳоли, эҳтимол, келажакда фақат қисқаради. Аҳоли сонининг энг катта қисқариши – кейинги 30 йил ичида 14 фоизга – Албания, Босния ва Герсеговина, Литва, Пуэрто-Рико ва Молдова каби мамлакатларда содир бўлиши мумкин.
Ҳозирда дунё аҳолисининг 10 фоизи истиқомат қилувчи 48 та давлатда яқин йилларда одамлар сони ўсиб боради ва 2025-2054 йиллар оралиғида энг юқори чўққига етади. Бу гуруҳга Бразилия, Эрон, Туркия ва Вьетнам каби давлатлар киради. 126 та давлатда аҳоли сони 2054 йилдан кейин ҳам ўсишда давом этади ва 2100 йил ёки ундан кейин энг юқори чўққига чиқмайди. Бу давлатлар қаторига Ҳиндистон, Индонезия, Покистон ва АҚШ киради.
БМТ экспертлари иммиграция 2054 йилгача 52 та давлатда ва 2100 йилгача 62 та давлатда аҳоли сонининг ўсиши омилларидан бири бўлишини алоҳида таъкидламоқда. Мутахассислар аҳоли сони кўпаядиган мамлакатлар қаторида, жумладан, бошқа мамлакатлардан келаётган оқим туфайли Австралия, Канада ва АҚШни номлашади.
LiveБарчаси