2046 йилгача Россия аҳолисининг кескин камайиши прогноз қилинди
Олам
−
21 Октябрь 2023
91322023 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Россия аҳолиси 146,45 млн кишини ташкил этган. Маълум қилинишича, 2046 йил 1 январига қадар мамлакат аҳолиси 138,77 млнга камайиб кетади. Бу ҳақда Росстатнинг прогнозида маълум қилинган.
Маълумотларига кўра, туғилишнинг кўпайиши ҳисобига аҳолининг йиллик табиий камайиши 2045 йилга келиб деярли бир ярим бараварга - 402 мингга ошади. Росстат демографик прогноз Россиянинг янги ҳудудларида яшовчи аҳолини ҳисобга олмаган ҳолда тузилганини қўшимча қилган.
"Бундан ташқари, миграция ўсиши 2023 йилдаги 233 минг кишидан, 2045 йилга келиб 221,8 мингга камаяди. Аҳолининг умумий йиллик қисқариши икки баравардан кўпроқ – 2023 йилдаги 367,7 минг кишидан 2045 йилда 180, 6 минггача қисқаради", дейилади прогнозда.
Шунингдек, юқоридаги вақт оралиғида мамлакат аёлларининг улуши эркакларникидан юқори бўлади. Бироқ аёлларнинг эркакларга нисбатан тафовути аста-секин пасайиб боради.
2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, ҳар 1 минг эркакка 1151 нафар аёл (68,1 миллион эркак ва 78,35 миллион аёл), 2045 йилда эса 1 минг эркакка 1138 нафар аёл (64,91 миллион эркак ва 73,86 миллион аёл) тўғри келади.
LiveБарчаси