2030 йилги Жаҳон чемпионати бирдан 4 та давлатда ўтиши мумкин

Спорт

image

2030 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Жанубий Американинг 4 мамлакати қўшма ариза топширди. Мундиалга Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай биргаликда мезбонлик қилиши мумкин.

Шунингдек, чемпионатни қабул қилиш учун Марокаш (Африка), Испания ва Португалия (қўшма ариза), Болгария, Руминия, Греция ва Сербия (қўшма ариза) ҳам даъвогарлик қилмоқда. Лекин уларнинг мундиални қабул қилиш эҳтимоли юқори эмас, дея хабар беради "Reuters" нашри.

Мезбон мамлакат 2024 йилда ўтказиладиган FIFA конгрессида танлаб олинади. Қайд этиш жоизки, Уругвай 1930 йилда (дастлабки Жаҳон чемпионати), Чили 1962 йилда, Аргентина эса 1978 йилда Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилган. Парагвай эса ҳали мундиални ўз майдонида ўтказмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати куз-қиш мавсумида Қатар “яшил майдонлари”да 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади, 2026 йилги жаҳон чемпионати эса АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида ўтказилиши белгиланган.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг