2030 йилгача 6 та шаҳар сув остида қолиши мумкин
Олам
−
07 Ноябрь 2021
19462Дунёнинг турли давлатларидаги камида олтита шаҳар иқлим ўзгариши сабаб яқин ўн йилликда (2030 йилгача) тўлиқ ёки қисман сув остида қолади. Бу ҳақда “The India Times” нашри Climate Central нотижорат ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи маълумотларига асосланиб тузган харитасига таяниб, хабар берди.
Газетанинг қайд этишича, Амстердам денгиз сатҳининг кўтарилиши сабабли биринчилардан бўлиб сув остида қолади. Рўйхатнинг кейинги ўринидан Ироқнинг Шатт ал-Араб дарёси бўйида жойлашган Басра шаҳри жой олди. “The India Times”нинг ёзишича, шаҳарни ботқоқлик ўраб туради.
Тўғон тизими мавжудлигига қарамай Янги Орлеан (Луизиана, АҚШ) ҳам сув остига ғарқ бўлиши мумкин. Тўртинчи ўринни Венеция эгаллаган. Таъкидланишича, Италиядаги шаҳарда қуруқлик даражаси йилига 2 мм га пасайяпти. Вьетнам жанубидаги Хошимин шаҳри ҳам сув остида қоладиган шаҳарлар рўйхатига киритилган. Башоратларга кўра, шаҳарнинг Меконг дарёси яқинидаги жанубий туманлари сув остида қолиши мумкин. Рўйхатни Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳри якунлаб берган. Шаҳар Ганга дарёси дельтасида, Ҳиндистон шарқида жойлашган.
“The India Times” маълумотларига кўра, рўйхатни тузишда атроф-муҳит ифлосланишининг ҳозирги траекторияси асос қилиб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь