Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олий таълим хизматлари қамров даражаси 40 фоизга етказилади
Жамият
−
13 Ноябрь 2019
2885Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2030 йилга қадар олий таълим хизматлари қамров даражаси 40 фоизга, иқтисодиёт мутахассисларга бўлган талабини қондириш даражаси эса 90-100 фоизга етказилади, баъзи йирик университетларнинг (камида бештаси) дунёдаги энг илгор 500 университетлар каторига кириши таъминланади, мактабгача таълим хизматлари қамров даражаси 2030 йилга бориб 85 фоизга етказилади, ўқувчилар билимини баҳолаш тизимига халқаро ПИСА, ПИРЛС, ТИМСС дастурларини жорий этилади;
- аҳолини ўртача умр кўриш ёши 78-80 ёшга етказиш, оналар ўлимини учдан бир қисмга, янги туғилган чақалоқлар ўлими даражаси икки мартага камайтирилади;
- аҳолини уй-жой (киши бошига 20 кв.м), сифатли ичимлик сув (100 фоиз), электрэнергияга (100 фоиз) бўлган талаби тўлиқ қондирилади;
- илмий-тадқиқот ишларига сарфланадиган ҳаражатлар ЯИМ даги улуши 1-1,5 фоизга, олимлар ва тадқиқотчиларнинг бандлардаги улуши 0,4 фоизга, бизнес секторини илмий-тадқиқот ишларига ҳаражатлари улуши 50-55 фоизга етказилади;
- ЯҲМ ўртача йиллик ўсиш суръати 107,3 фоиз, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши ҳажми ўсиш суръатлари 108,6 фоиз, хизматлар соҳаси 108,1 фоизни ташкил этиши таъминланади;
- мамлакат ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг номуттаносиблиги қисқартирилади, жумладан, ЯҲМ 3,7 мартадан 2,8 мартага, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,5 мартадан 8 мартага, хизматлар соҳаси 8,9 мартадан 6,3 мартага, шунингдек республика урбанизация даражаси 60 фоизга этказилади.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳага ўзгартириш киритилиши ёки тасдиқланмаслиги мумкин.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь