2030 ва 2034 йилги қишки Олимпия ўйинларининг мезбонлари аниқ бўлди
Спорт
−
24 Июль 2024 10381 1 дақиқа
2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари Франциянинг Алп тоғларида бўлиб ўтади, 2034 йилги баҳслар учун эса Американинг Солт-Лейк-Сити шаҳри танланди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўз баёнотида маълум қилди.
”ХОҚ 2034 йилги қишки Олимпия ўйинлари АҚШнинг Юта штати Солт-Лейк-Сити шаҳрида ўтказилишини мамнуният билан эълон қилади”, дейди ташкилот президенти Томас Бах.
Американинг Солт-Лейк-Сити шаҳри 2002 йилда ҳам қишки мусобақаларга мезбонлик қилган эди.
Қайд этиш жоиз, 2026 йилги қишки мусобақалар эса Италияда бўлиб ўтади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь