2026 йилги мундиални ўзида қабул қилувчи 16 шаҳар маълум бўлди

Sport

image

АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қиладиган 16 та шаҳарнинг номи маълум бўлди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Қайд этиш жоизки, АҚШдан Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи шаҳарлар сони 11 тани ташкил қилади. Булар: Атланта, Бостон, Даллас, Хьюстон, Канзас Сити, Лос-Анжелес, Маями, Нью-Йорк, Филадельфия, Сан-Франсиско ва Сиэтл шаҳарларидир.

Мексикадан эса Гвадалахара, Мехико ва Монтеррей шаҳарлари танлаб олинган. Канададан Торонто ва Ванкувер мундиал учрашувларини ўзида қабул қилади.

Маълумот ўрнида, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади. Ҳар бир шаҳар учта жамоадан иборат бўлган битта гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилади.

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

46

Rating

3

Rate this article

Share with your friends