2025 йилга келиб қайта тикланадиган энергия кўмирдан ўтиб кетади – Халқаро энергетика агентлиги
Олам
−
07 Декабрь 2022
3478Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) келгуси беш йил ичида қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш бўйича глобал қувват тахминан 75 фоизга ошишини маълум қилди. Улар дунёдаги энг йирик электр энергияси ишлаб чиқариш манбаи сифатида кўмирнинг ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда агентлик баёнотида хабар берилган.
Қайта тикланадиган манбалар 2025 йилга келиб кўмирни сиқиб чиқаради ва электр энергиясини ишлаб чиқариш учун дунёдаги энг катта манбага айланади. Бунинг учун туртки Украинадаги уруш туфайли юзага келган энергия инқирози бўлди. Унинг фонида Европа ҳукуматлари Россия энергия таъминотини алмаштиришни фаол равишда излай бошлади.
Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг глобал тузилиши бўйича прогноз ХЭА янги ҳисоботида келтирилган. Келгуси беш йил ичида жаҳон энергетика балансидаги қайта тикланувчи энергия манбалари улуши 10 фоизга ўсиб, 38 фоизга етади, шу билан бирга белгиланган даврда кўмир, табиий газ, атом энергияси ва нефть улуши камаяди.
2022-2027 йилларда дунёдаги қайта тикланувчи энергия манбалари объектларининг қуввати 2400 ГВт га ошади, бу бугунги кунда бутун Хитойнинг ўрнатилган қувватига тўғри келади. Бу ўтган беш йилга нисбатан 85 фоизга тезроқ ва ўтган йилги ҳисоботда тахмин қилинганидан деярли 30 фоизга юқори. Таҳлилчилар буни ташкилот тарихидаги ўсиш йўналишидаги энг катта қайта кўриб чиқиш деб атаган.
Бу борада асосий давлатлар Хитой, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Ҳиндистон бўлади, улар мавжуд чораларни тўғри амалга оширади. Айниқса, Украинадаги уруш туфайли юзага келган энергия инқирози шароитида бозор ислоҳотлари ва тартибга солишни амалга оширади.
Фақатгина қуёш энергияси билан ишлайдиган шамол ва қуёш электр станциялари 2027 йилга келиб ишлаб чиқаришнинг 20 фоизини таъминлайди. Бошқа қайта тикланадиган энергия манбалари эса нисбатан секин ривожланади.
Қувончбек Ғайбуллаев
LiveБарчаси