2023 йилнинг асосий ранги эълон қилинди
Бу қизиқ
−
02 Декабрь 2022
15277Pantone халқаро тадқиқот институти 2023 йилнинг асосий рангини эълон қилди. Бу ҳақдаги маълумот компания сайтига жойлаштирилган.
Маълум бўлишича, йил ранги сифатида Pantone 18-1750 Viva Magenta – бинафша тусли тўқ қизил малина ранг танланган. Компания ходимлари “кармин” номли табиий бўёқдан илҳомланган янги тусни ишлаб чиқдилар. Таъкидланишича, уни урғочи қўнғизлар ишлаб чиқаради.
“Viva Magenta бизнинг ички кучимизни мустаҳкамлашга ва юқори технологияли дунёда табиат билан қайта боғланишимизга ёрдам беради”, дейди Pantone ранглар институти ижрочи директори Литрис Эйсман.
Бироқ ижрочи директор бу ранг исённинг рамзи эканлигини таъкидлаган.
“Жасур, ақлли ва инклюзив Pantone 18-1750 Viva Magenta барчани бир хил исёнкор руҳ билан кутиб олади”, деб қўшимча қилди Эйсман.
Маълумот ўрнида, Pantone 2000 йилдан бери асосий рангни танлайди. ХХ асрнинг ўрталарида компания рақамли дисплейдан фойдаланадиган стандартлаштирилган рангларни мослаштириш тизимини ишлаб чиққан. Шунга кўра, ўзига хос рақамлар ва номлар билан аталади. Ранг намуналари мунтазам равишда махсус каталогларда чиқарилади.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси