2023 йили АҚШда иқтисодий турғунлик бўлиш хавфи бор – АҚШ Молия вазири

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Молия вазири Жанет Йеллен 2023 йилда АҚШ иқтисодиёти учун рецессия хавфи борлигини айтди. Бироқ у бунинг содир бўлиши 100 фоиз муқаррар эмаслигини таъкидлаган. У бу ҳақда СBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Рецессия хавфи бор. Бироқ жуда оз миқдорда. Менинг фикримча, бу инфляцияни пасайтириш учун зарурий шарт эмас”, дейди Йеллен.

АҚШ молия вазирининг сўзларига кўра, рецессия хавфи ҳар доим мавжуд.

“Ҳар доим турғунлик хавфи мавжуд. Иқтисодиёт маълум бир шокларга дучор бўлиб қолмоқда. Лекин бизда жуда соғлом банк тизими бор. Америкада бизнес ва маиший сектор жуда соғлом”, дейди у.

Вазирнинг хулоса қилишича, 2023 йилда қандайдир кутилмаган зарбалар бўлмаса, АҚШдаги инфляция анча паст бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанет Йеллен

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг