2023 йилги “Олтин тўп”ни ютишга асосий номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Лионель Месси ҳозирча 2023 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун биринчи рақамли номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда Англиянинг “Goal” нашри ёзмоқда.

Кучли учликка Мессининг клубдаги жамоадошлари Неймар Жуниор ва Килиан Мбаппе якун ясаб берган. Неймар иккинчи рақамли номзод сифатида қайд этилган бўлса, Мбаппе учинчи ўринни эгаллаган.

2022 йилги “Олтин тўп” соҳиби Карим Бенземага эса саккизинчи поғона насиб қилган. Сабаби Бензема жорий мавсумда бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди.

“Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду эса “Олтин тўп”га номзод 20 та футболчининг орасида жой олмаган.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 20 ноябрида 18 декабригача Қатар яшил майдонларида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мундиалда қаҳарамонлик кўрсатган футболчи “Олтин тўп”ни ютишга асосий номзодга айланади.

“Goal” талқинига кўра, 2023 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритишга номзод 20 нафар футболчи билан танишинг:

1. Лионель Месси (“Пари Сен-Жермен”);
2. Неймар (“Пари Сен-Жермен”); 
3. Килиан Мбаппе (“Пари Сен-Жермен”);
4. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”);
5. Роберт Левандовски (“Барселона”);
6. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”); 
7. Кевин Де Брёйне (“Манчестер Сити”); 
8. Карим Бензема (“Реал Мадрид”); 
9. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”); 
10. Фил Фоден (“Манчестер Сити”);
11. Гарри Кейн (“Тоттенхэм Хотспур”); 
12. Жамал Мусиала (“Бавария”); 
13. Габриэл Жезус (“Арсенал”); 
14. Садио Мане (“Бавария”);
15. Хвича Кварацхелия (“Наполи”); 
16. Лерой Сане (“Бавария”);
17. Рафаэл Леау (“Милан”); 
18. Коди Гакпо (ПСВ); 
19. Федерико Вальверде (“Реал Мадрид”);
20. Жуд Беллингем (“Боруссия Дортмунд”).


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Килиан Мбаппе Неймар Карим Бензема Эрлинг Холанд Муҳаммад Салоҳ Роберт Левандовски Кевин Де Брёйне

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made