2023 йилда вилоят ҳокимларига аҳоли учун уй-жой қуриш топширилди
Local
−
15 December 2022 10060 1 minute
2023 йилда ҳар бир вилоят ҳокими 5-10 минг хонадонли уй-жой қуриш режасини қилиб, бунинг учун бир ой муддатда ер участкаларини аукционга чиқаради. Бу ҳақда бугун,15 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтилди.
Шунингдек, мутасаддиларга бир ой муддатда қурилиш соҳасида 6 ойгача ишга қабул қилиш бўйича соддалашган меҳнат шартномаларини ишлаб чиқиб, келгуси йилда норасмий сектордаги 100 минг аҳолини қонуний фаолиятга ўтказиш вазифаси қўйилди.
Ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда ҳар бир маҳаллада қурилиш бригадалари тузилиб, 50 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлашга топшириқ берилди. Бунда уларга меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратилиши таъкидланди.
Соҳиба Комиловна
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August