2023 йилда “Википедия”да энг кўп қидирилган маълумотни биласизми?
Бу қизиқ
−
09 Декабрь 2023
18977"Википедия" жорий йилда маълумотлар базасидан кўп мурожаат қилинган мақолалар рўйхати ва уларнинг неча марта қидирилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб одамлар маълумот қидириб, "Википедия"га мурожаат қилади ва йил якунида ушбу сайт энг кўп қидирилган мавзулар рўйхатини эълон қилади.
2023 йилда энг оммабоп мавзу ChatGPT деб топилди ва у 50 миллионга яқин қизиқувчиларни ўзига "торта олган".
Бир йил муқаддам ишга туширилганига қарамай, OpenAI (Америка компанияси) маҳсулоти бўлган сунъий интеллектга асосланган ChatGPT жамоатчилик ўртасида оммалашди.
Шунингдек, чатбот генератив AI'нинг потенциал хавфлари ва унинг маданий дунёга таҳдиди ҳақидаги қизғин баҳсларга ҳам сабабчи бўлди.
Маълумот ўрнида, "ChatGPT” - бу “Википедия” маълумотлари бўйича ўқитиладиган генератив сунъий интеллект воситаларидан бири бўлиб, одамларнинг саволларига жавоб бериш учун "Википедия" лойиҳаларидан катта ҳажмдаги контентни ўз ичига олади.
Ундан ташқари 2023-йилда "Википедия"даги иккинчи энг кўп ўқилган мақола йиллик ўлимлар рўйхати бўлиб, бу йил вафот этган таниқли шахсларнинг вафоти, жумладан, Метю Перри ва Лиза Мари Пресли саҳифалари одамларда катта қизиқиш уйғотган.
"Wikimedia Foundation"га кўра, ушбу рўйхат 28 ноябрь ҳолатидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда тузилган. Бутун йил учун рақамлар нотижорат ташкилот томонидан 2024 йил 3 январда яна бир бор янгиланади.
Ушбу сайт 2001 йил январь ойида ишга туширилган бўлиб, сайт ўзини “википедиячилар сифатида танилган кўнгиллилар жамоаси томонидан ёзилган ва юритиладиган бепул контентли онлайн энциклопедия”, деб таърифлайди.
LiveБарчаси