2023 йилда ташриф буюриш энг хавфли бўлган мамлакатлар эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистон 2023 йилда ташриф буюриш учун энг хавфли мамлакат деб топилди. Бу ҳақда тиббиёт ва хавфсизлик бўйича International SOS компанияси маълум қилди.

Ташкилот чоп этган Хавф харитасига кўра, Сурия 2023 йилда ташриф буюриш учун иккинчи рақамли энг хавфли давлатга айланди. Ундан кейинги ўринларда Украина, Мали ва Ироқ жойлашган.

Қайд этиш керакки, Россиянинг Украинага бостириб киришига қадар мамлакатдаги хавф даражаси ўртача эди. Бироқ айни пайтда Украинадаги хавф кўрсаткичи максимал чегарага етди. Мали эса анча пайтдан буён бориш тавсия қилинмайдиган давлатлар қаторида туради. 

Хавф даражаси “экстремал” деб таснифланган бошқа давлатлар қаторига Марказий Африка Республикаси, Яман, Сомали ва Жанубий Судан, Нигерия, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Мозамбик ва Исроилнинг айрим ҳудудлари кирган.

Украинадаги уруш ва кундалик турмуш тарзи ёмонлашиши ортида Европада ижтимоий тартибсизликлар кучайди. Бироқ барибир Европадаги хавф даражаси пастлигича қолмоқда. Буюк Британия, Франция, Германия каби давлатлардаги хавфсизлик анчайин барқарорлиги таъкидланган.

Норвегия ташриф учун дунёнинг энг хавфсиз мамлакати деб топилган. Ундан кейинги ўринларни Финляндия, Швейцария, Дания ва Исландия эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2097

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made