2023 йилда қайси мамлакатлар ноодатий бинолари билан дунёни лол қолдирмоқчи? (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

2022 йил дунё архитектурасида Африка ҳамда Америка мамлакатлари ўзининг энергиятежамкор бинолари билан пешқадамлик қилган бўлса, 2023 йилда Осиё ва Европа давлатлари бу йўналишда катта янгиликларни тақдим қилиш арафасида турибди. Жорий йилда архитектуранининг янги поғонага чиқишига сабаб бўладиган бир нечта бино рўйхати эълон қилинди.

“Abrahamic Family House” майдони, БАА 

Бирлашган Араб Амирликларида қурилаётган марказ ўзининг камёб хислати билан бошқа бинолардан ажралиб туради. Бу мажмуадан ўрин оладиган мусулмонлар масжиди, христиан ва яҳудийлар ибодатхоналари бир жойда жамланади. Бинолар учта бир хил кубик шаклга эга бўлган масжид, синагога ва черковдан иборат бўлади. Мажмуа асосан маданий алмашинувни ривожлантириш мақсадида қурилмоқда.

Исроил Миллий кутубхонаси

Исроил Миллий кутубхонаси Қуддуснинг тарихий бинолар андозасида бўлиб, 50 минг метр квадратлик ўқиш зали, ёшлар маркази, кўргазма хонаси ва ёрдамчи хоналардан иборат. Кутубхона биносида қўлёзмалар ва фотосуратлар архиви ҳам мавжуд. Янги кутубхона биноси мамлакатнинг парламенти ёнида жойлашган. Кутубхона архитектураси ноёб ва қурилиши мураккаб бўлган юмалоқ конструкция асосида барпо этилган.

“Мerdeka 118” oсмонўпар биноси, Малайзия

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан 678 метр баландликда жойлашган “Мerdeka 118” ҳозирда Дубайда жойлашган Бурж Халифадан кейинги дунёнинг иккинчи энг баланд биноси бўлиши кутилмоқда. Бино лойиҳаси Малайзия мустақиллигини эълон қилган Тунку Абдул Раҳмоннинг қўлларини тепага кўтариб турган ҳолатига ўхшатма сифатида қурилмоқда. Бинода савдо марказлари, театр, офислар, меҳмонхона ва Жануби-шарқий Осиёдаги энг баланд кузатув майдончаси бўлиши айтилмоқда.

Шунингдек, қуйида 2023 йилда қурилиши режалаштирилган ноодатий бинолар билан танишишингиз мумкин:

“Nordo” мажмуаси, Дания

“Lola Mora” маданият маркази, Аргентина

  “АMRF” биноси, Австралия

“Kempegowda International Airport” биноси, Ҳиндистон

“Grand Egyptian Museum” биноси,  Миср

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made