2023 йилда энг кўп тингланган қўшиқлар маълум қилинди

Маданият-санъат

image

Америкалик қўшиқчи Морган Уолленнинг “Last Night” (“Сўнги тун”) қўшиғи Аpple Мusic'нинг 2023 йилда энг кўп тингланган хити бўлди. Бу ҳақда “Аssociated Press” агентлиги хабар берди.

Уолленнинг қўшиғи 52 кун давомида Аpple Music'нинг энг хит таронаси бўлиб турган. Бу эса рекорд натижа ҳисобланади. Шунингдек “Last Night”  Global Daily Тоp 100 чартида ҳам биринчи ўринни эгаллаган. 

Майли Сайруснинг “Flowers” (“Гуллар”) қўшиғи Аpple Music'нинг топ чартида иккинчи ўринни олган. Кучли учликка SZA (Солана Имани Рове)нинг “Kill Bill” (“Биллни ўлдириш”) асари якун ясаб берган. Таниқли рэпер Драке ва Шайя Бин Эйбрахам-Жозеф (21 Savege)нинг “Rich flex” (“Мақтанчоқ бой”) мусиқий асарига 4-ўрин насиб қилган. Тейлор Свифтнинг “Аnti-hero” (“Анти-қаҳрамон) қўшиғи 5-ўринга жойлашган.

Шунингдек, ўзбекистонлик тингловчилар орасида ҳам машҳурликка эришган нигериялик рэпер Рема ва Селена Гомеснинг “Calm down” (“Тинчлан”) қўшиғи рейтингнинг 12-ўринини банд этган. Бу нигериялик қўшиқчиниг энг юқори натижаси сифатида қайд қилинди. Яна бир машҳур стрим Shazam'да “Cаlm down” қўшиғи энг кўп тингланган.

Маълумот учун, Аpple Music, Yandex music, Spotify, Shazam ва бошқа шу каби платформалар мусиқий стримларни амалга оширади. Ижодкорларга эса уларнинг асарлари қанча тингланганига қараб пул тўланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Морган Уоллен Last Night Аpple Мusic

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар