2023 йил Украина учун ҳал қилувчи йил бўлади – Писториус

Олам

image

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус 2023 йил ва келгуси ойлар Украинадаги вазиятда ҳал қилувчи бўлади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 28 июнь куни маҳаллий ZDF телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Мен катта ҳужумга, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумига пул тикаман. Юқори эҳтимоллик даражаси билан, ҳозир ҳал қилувчи йил ва ҳал қилувчи ойлар ўтмоқда”, дейди Германия Мудофаа вазири.

Писториуснинг сўзларига кўра, шу сабабли Германия бир неча ҳафта олдин Киевга яна 2,7 миллиард евролик ёрдам пакетини қабул қилган.У Берлиннинг ҳарбий ёрдами узоқ муддатли бўлишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинада қурилаётган Rheinmetall заводида энг янги немис Panther KF51 танкини ишлаб чиқариш 15-20 ой ичида бошланиши айтилганди. Шунингдек, Украина Германиядан мамлакатга кўпроқ танк етказиб беришни сўраган, бунга жавобан Берлин Киевга Leopard 1 танкларини етказиб бериш ҳажмини ошириши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг