2023 йил бошида қайси ҳудудда энг кўп чақалоқ туғилгани айтилди
Бу қизиқ
−
11 Март 2023
94472023 йилнинг январь-февраль ойларида республика бўйича 141 090 та тирик туғилиш ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4714 тага (3,5%) кўпайган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Статистик маълумотларга кўра, ушбу муддатда энг кўп Самарқанд вилоятида чақалоқлар дунёга келган бўлиб, кўрсаткич 16 500 тани ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида туғилишлар сони:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 6 436 нафар;
- Андижон вилояти – 12 469 нафар;
- Бухоро вилояти – 6 612 нафар;
- Жиззах вилояти – 6 365 нафар;
- Қашқадарё вилояти – 14 766 нафар;
- Навоий вилояти – 4 185 нафар;
- Наманган вилояти – 12 145 нафар;
- Самарқанд вилояти – 16 500 нафар;
- Сурхондарё вилояти – 13 010 нафар;
- Сирдарё вилояти – 3 649 нафар;
- Тошкент вилояти – 11 062 нафар;
- Фарғона вилояти – 15 099 нафар;
- Хоразм вилояти – 6 501 нафар;
- Тошкент шаҳри – 12 291 нафар.
Равшан Алиев
LiveБарчаси