2022 йилнинг сўзи эълон қилинди
Бу қизиқ
−
05 Декабрь 2022
26328Оксфорд инглиз луғати “goblin mode” (“гоблин режими”) иборасини 2022 йилнинг сўзи деб тан олди. Бу ҳақда луғатнинг сайтида хабар қилинди.
“Goblin mode” – бу ижтимоий меъёрларни рад этиш билан бирга ўз хоҳиш-истакларини қондириш, дангасалик, бепарволик ва очкўзликка мойил бўлган хатти-ҳаракатларнинг бир туридир.
Маълумот учун, ушбу ибора илк маротаба 2009 йилда Twitter ижтимоий тармоғида ишлатилган. У жорий йилнинг февраль ойида кўплаб мамлакатларда коронавирус чекловлари юмшатилгандан сўнг машҳурликка эришган. Кўриниб турибдики, бу ибора пандемиядан кейин нормал ҳолатга қайтишни рад этган ва эстетик меъёрларга қарши чиққан одамларнинг кайфиятини тасвирлаш учун ишлатилади.
Оксфорд луғатига кўра, жорий йилнинг сўзи биринчи марта оммавий овоз бериш йўли билан танланган. Унда 300 мингга яқин киши иштирок этган. Жараёнда “Goblin mode” дан ташқари “Metaverse” сўзи ва #IStandWith ҳештеги мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган. Таъкидланишича, #IStandWith ҳештегидан фойдаланиш частотаси жорий йилнинг март ойида Украинадаги вазият фонида ўсган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь