2022 йилнинг энг хавфсиз ва арзон авиакомпанияси аниқланди 

Бу қизиқ

image

AirlineRatings.com 2022 йил учун ўзи кузатган 385 та авиокомпаниядан йигирматасига энг хавфсиз ва ўнта бехатар, арзон авиакомпанияни эълон қилди.

Дунёдаги энг хавфсиз авиакомпанияларни баҳолашда кенг қамровли омиллар ҳисобга олинган: 

•  авиакомпания самолёт охирги 5 йил ичида ҳалокатга учрагани ва икки йил ичида жиддий ҳодисалар қайд этилгани;
•  авиация бошқаруви ва саноат органларининг аудитлари; 
•  ҳукумат аудитлари; 
•  саноатнинг етакчи хавфсизлик ташаббуслари; 
•  флот ёши ва COVID-19 нинг хавфсизлик протоколлари. 

Air New Zeland’ни 2022 йил учун дунёдаги энг хавфсиз авиакомпания сифатида танлаб, AirlineRatings.com муҳаррирлари авиакомпанияни энг қийин об-ҳаво шароитларида ҳам  ишлаётганини таъкидлади.

Шунингдек, у техник инновациялар бўйича етакчилик қилмоқда ва ўртача ёши атиги 6-8 йил бўлган жуда ёш флотга эга.

Air New Zeland, шунингдек, Future Air Navigation System каби хавфсизликни яхшилашда иштирок этди, ўз флоти бўйлаб двигателларининг реал вақт режимида мониторинги ва RNP (Керакли навигация ишлаши) ёрдамида булутдаги тоғлар атрофидан аниқ ёндашувлар асосида аниқ ҳаракатланишни таъминлади.

Мунира Турсунова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг