2022 йилда вафот этган ўзбекистонликларнинг ўлим сабаблари очиқланди
Жамият
−
02 Февраль 2023
9782Ўзбекистонда 2022 йилда 172,1 минг киши турли касаллик ва бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, вафот этганларнинг 95 минг нафари эркаклар ва 77,1 минг нафари аёлларни ташкил қилган. Рўйхатга олинган ўлим ҳолатларининг асосий қисми (55,5%) қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.
Шунингдек, 9,6 фоиз одамлар нафас олиш тизими касалликлари, 8 фоиз неоплазмалар, 5,5 фоиз бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишлар, 4,1 фоиз овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, 1,4 фоиз юқумли ва паразитар касалликлар, 15,9 фоиз эса бошқа касалликлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Ўтган йил давомида нисбатан кам сонли ўлимлар январь ва сентябрь ойларида, энг кўпроғи эса июль ва август ойларида қайд этилган.
Ёш гуруҳлари бўйича ўлим даражаси 20 ёшгача бўлган (20%), 20 ёшдан 59 ёшгача (24,6%) ва 60 ва ундан катта ёшдагилар (55,4%)ни ташкил этган.
LiveБарчаси