2022 йилда ўзбекистонликларни неча фоиз инфляция кутиб турибди?
Бу қизиқ
−
15 Ноябрь 2021
11857Ўзбекистонда 2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда аввалроқ эълон қилинган Ўзбекистоннинг 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, 2022 йил учун Давлат бюджети лойиҳаси ва 2023-2024 йиллар учун бюджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.
Маълумот ўрнида, ўтган 2020 йилда инфляция даражаси 11,1 фоизни, 2019 йилда эса 15,2ни ташкил этган.
Хусусан, 2022 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 6,0 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 7,0 фоизга, хизматлар соҳасида 6,5 фоизга, қишлоқ хўжалигида 3,3 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.
Инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси давом этиб, 2022 йилда инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Мазкур ривожланиш кўрсаткичларига ҳар бир соҳада бошланган таркибий ислоҳотларни сифатли давом эттириш орқали эришиш мақсад қилинган.
LiveБарчаси