2022 йилда “снос”лар учун бюджетдан 500 млрд сўм ажратилади

Жамият 1736
image

2022 йилда давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун (компенсация) Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, яъни республика бюджетидан 500 млрд сўм маблағ ажратиш режалаштирилган. 

Қайд этилишича, жамғарма ўз фаолиятини тўлиқлигича Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилишини инобатга олган ҳолда жамғарманинг келгуси йилги харажатлари ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши прогноз қилинмоқда. 

2021 йилда ушбу харажатлар учун 273 миллиард сўм ажратилган. 2020 йилда 216 миллиард сўм “снос”дан кўрилган зарарларни қоплашга йўналтирилган.

Солиштириш учун, маҳаллий ҳокимликлар бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан ҳам маблағ ажратишлари мумкин.

Шунингдек, 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси харажатлари 7 трлн 727 млрд 82 мингга тенг бўлиши ҳам прогноз қилинган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 3
t
×