2022 йилда Самарқанддаги тарихий обидалар реставрацияси қанчага тушди?

Бу қизиқ

image

2022 йилда Самарқандда жойлашган тарихий обидаларнинг таъмири ва қайта тикланиши учун жами 28,7 млрд сўм маблағ сарфланган. Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган брифингда Туризим ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги матбуот котиби Моҳинур Имомова маълум қилди.

Шунингдек, 2022 йилда Самарқанднинг 14 та маданий мерос обидалари қайта таъмирланган. Улар орасида Регистон ансамбили, Шоҳизинда ва Бибихоним мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси каби йиллар давомида кўп маротаба қайта реставрация қилинган обидаларни учратиш мумкин.

Маълумот ўрнида, сўнгги уч йилликда 250 дан ортиқ маданий мерос объектлари реставрацияси учун давлат бюджетидан 339 млрд сўм сарфланган. Шу жумладан, 2022 йилда умумий ҳисобда 64 та маданий мерос объектлари қайта таъмирланган.

Бугунги кунда республикамизда жойлашган 8210 та маданий мероснинг кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг 4788 таси археологик ёдгорликдир.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made