2022 йилда “Ортиқхўжаевнинг Тошкенти” қанчага бойиши маълум қилинди

Жамият

image

Жорий йил Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳажми 42,9 млрд сўм миқдорида белгиланди. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “2022 йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қайд этилишича, пойтахт ва унинг туманлари биргаликдаги бюджети 6 044,7 миллиард сўм ҳажмида тасдиқланган. Пойтахтнинг туманларсиз бюджети 4 428,7 миллиард сўмни ташкил қилган. 

Қарорга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда туман ҳокимликларининг Захира жамғармалари маблағлари шаҳар ҳамда туманлар бюджетларида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилади.

Шунингдек, қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туманлар маҳаллий бюджетлари ўртасида тақсимланади:

•  бензинни, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;

•  айланмадан олинадиган солиқ;

•  юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

•  юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

•  сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига қуйидаги солиқ турлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўлиғича ўтказилади:

•  электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

•  қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божи ва лицензия берганлик учун давлат божларидан ташқари);

•  қонунчиликда белгиланган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

•  қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан ҳамда ғилдиракли траспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамлари учун утилизация йиғимидан, шунингдек автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);

•  қонунчиликда белгиланган миқдорда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

•  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумларнинг (жисмоний шахслар мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари) Тошкент шаҳрида 5 фоизи;

•  фойда солиғидан тушумларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезидентларнинг тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари) Тошкент шаҳрида 5 фоизи тўлиқ шаҳар бюджетига тақсимланиши маълумот учун қабул қилинади.

Қуйидаги солиқ турлари туманлар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади:

•  жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

•  жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

•  жисмоний шахслар томонидан мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича декларацияга асосида тўланидиган солиқлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

•  сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бунда электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

•  қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

•  мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳар аҳолисини республика аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг