2022 йилда мактабларга қабул қачон бошланиши очиқланди

Жамият

image

Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича 1-синфига қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда амалга оширилади.

Қолган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)ларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.

“Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 1-синфига болалар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Яъни, янги 2022-2023 ўқув йилида 2015 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.

Қабул жараёнлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб ўқувчи

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг