2022 йилда гигант давлатлар ядро қуролига қанча сарфлагани очиқланди
Олам
−
13 Июнь 2023
58282022 йилда дунёда ядро қуролига сарфланган глобал харажатлар 82,9 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда Ядро қуролларини бекор қилиш бўйича халқаро компания (ICAN)нинг сиёсат ва тадқиқот координаторлари – Алисия Сандерс-Закре ва Сьюзи Снайдернинг ҳисоботида келтирилган.
Ҳисоботга кўра, 2022 йилда дунёда 12 500 та ядро қуроли мавжуд бўлиб, тўққизта давлат арсеналларни модернизация қилиш ва кенгайтириш билан шуғулланган. Ўтган йили ядро қуролига дақиқасига 157 664 доллар сарфланган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3 фоизга кўп.
Қўшма Штатлар ядро қуроли учун 2022 йилда 43,7 миллиард доллар сарфлаган, бу 2021 йилдагидан бироз камроқ.
Вашингтондан кейинги ўринда 11,7 миллиард доллар харажат билан Хитой туради, бу ўтган йилга нисбатан 6 фоизга ўсишдир. Учинчи ўринни Россия 9,6 миллиард доллар билан эгаллаган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 5,74 фоизга кўп.
Шу билан бирга харажатларнинг энг катта ўсиши Ҳиндистонда кузатилган – 21,8%.
“Албатта, оммавий қирғин қуролларига сарфланган бу пулларнинг барчаси биз дуч келаётган кўплаб глобал муаммоларни ҳал қилишга ишлатилгани маъқул”, дейди Сандерс-Закре.
Унинг қайд этишича, сарфланган 82,9 миллиард доллар бутун дунё бўйлаб тахминан 1,3 миллиард одамни санитария шароитларини яхшилаш орқали тоза сув билан таъминлайди.
Экспертларнинг фикрича, бу маблағлар глобал хавфсизликни яхшиламаган, балки вазиятни янада оғирлаштирган.
Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институтида (SIPRI) аниқлик киритилишича, Россия ва АҚШ биргаликда барча ядро қуролларининг деярли 90 фоизига эгалик қилган.
LiveБарчаси