2022 йилда газ, “свет” ва сув учун тарифлар оширилади

Жамият

image

2022 йилда Ўзбекистонда Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ва 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосасида айтиб ўтилган.

Электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари 2020-2021 йилларда ушбу ресурслар нархлари ўзгармагани ва кейинги йилда индексация қилиниши кўзда тутилаётгани билан изоҳланган.

Ҳисоб палатасининг таъкидлашича, юқоридагилардан келиб чиқиб, энергия ресурслари тариф нархларининг 2022 йилда кескин оширилиши фонида, жорий инфляция даражасининг ўтган йилга нисбатан пасайишини таъминлаш учун бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш талаб этилади.

Бунинг учун Ҳукумат ҳамда тармоқ вазирлик ва идораларига истеъмол таркибидаги юқори вазнга эга озиқ-овқат (гўшт, ун маҳсулотлари, мевасабзавотлар), ноозиқ-овқат товарлари (кийим-кечак, қурилиш моллари) ва бошқа хизматлар (транспорт ва алоқа)га бўлган талабни тўлақонли таъминлаш орқали, улар нархларининг барқарорлиги таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2438

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг