2022 йилда ғалла учун минимал нарх эълон қилинди
Жамият
−
04 Сентябрь 2021
16677Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши 2022 йил кутилаётган минимал нарх 1 тонна ғалла ҳосили учун 2,5 млн сўм бўлишини эълон қилди.
Вазирликнинг қайд этишича, Жаҳон бозори ҳамда минтақавий товар биржаларидаги ғалла харид нархлари таҳлил қилинди ва маҳаллий харажатларни инобатга олган ҳолда келгуси 2022 йил ғалла ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар ишлаб чиқилган.
“Мазкур минимал нарх тавсиявий характерга эга бўлиб, ғалла етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида ғалла харид нархларини ўзаро манфатли келишув асосида мустақил равишда белгилайдилар”, дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида.
Шунингдек, бозорлардаги нархлардан келиб чиқиб, ҳар чоракда кутилаётган минимал нархга тузатишлар киритилади.
LiveБарчаси