2022 йил Ўзбекистон Россияга газ сотмайди

Жамият

image
0:00
0:00
download

2022 йилда Ўзбекистон ички истеъмолдаги мавсумий максимумларни қоплаш учун Россияга табиий газ экспорт қилишни тўхтатади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилган.

“Айни пайтда Россия Федерациясига газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ”, дейилади вазирлик хабарида.

Расмий статистикага кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида қарийб 685 миллион долларлик газ экспортини амалга оширган.

2018 йилда Ўзбекистон томонидан “Газпром”га 3,8 миллиард куб метр газ, 2019 йилда эса 4,9 миллиард куб метр газ етказиб берилган. 2020 йилда экспорт қилиш тўхтатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон асосан табиий газни Хитойга экспорт қилади. ХХР божхона маълумотларига кўра, мамлакат 2020 йилда 3,277 миллиард куб метр, 2021 йилнинг 10 ойида эса 4 миллиард 200 миллион куб метр табиий газни Хитойга етказиб берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг