Дунёда учинчи энг иссиқ октябрь ойи кузатилди
Олам
−
09 Ноябрь 2021
40652021 йилнинг октябрь ойи глобал миқёсда энг иссиқ учинчи октябрь деб топилди. Ушбу ойда ҳарорат 1991–2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,42 даража юқори, 2015 ва 2019 йил октябрь ойларига қараганда бироз салқинроқ бўлган.
Маълум бўлишича, дунёнинг шимолий ва жанубий қутбларида ой давомида яна мавсумга хос бўлмаган бир нечта аномал иссиқ ҳароратлар тўлқини қайд этилган. Канада шимоли ва Россия Сибирида ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 7 даража юқори бўлган. Глобал иқлим ўзгаришидан қутбий минтақалар ҳам жабр кўрган.
Ўрта Осиё, Европа жануби-шарқи, Кавказ бўйи, Туркия, Африка, Австралиянинг жануби ҳамда ғарбий Антарктидада эса аксинча, ҳаво ҳарорати одатийдан кўра совуқроқ бўлган.
Ўзбекистонда ўтган октябрь ойи совуқ бўлиб, ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 2-3 даража пастлаган.
Маълумотларга кўра, 2021 йилда ўн икки ойлик ўртача глобал ҳарорат 1850–1900 йиллардагидан тахминан 1,1-1,2 даража юқори бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь